Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали Ж
Логотип телеграм -каналу jizchamber — Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали
Адреса каналу: @jizchamber
Категорії: Політика
Мова: Українська
Передплатники: 114
Опис з каналу

Расмий саҳифалар
Веб сайт👉 jz.chamber.uz
Instagram👇 https://www.instagram.com/jizzax.savdo.sanoat.palatasi
Facebook👇https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi
☎️ ( 998 78) 771-71-02
🗺Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Останні повідомлення

2022-06-23 09:38:03 https://t.me/sspjizzaxviloyati
28 views06:38
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 13:17:58
Хурматли каналимиз обуначилари, ушбу канал айрим техник сабабларга кўра яқинда ўз фаолиятини тўхтатади. Шу сабабли Палата томонидан бошқа янги канал очилган. Сиздан ушбу каналимизга аъзо бўлишингизни сўраймиз.

Янги каналга қуйидаги ссылка орқали киришингиз мумкин: https://t.me/sspjizzaxviloyati

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
33 views10:17
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 10:02:18
#Жиззах_вилояти

Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режани бажарди

Арнасой туманида жорий йилда 10 минг гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 26 минг тонна ғалла топширилиши белгиланган.

Шу кунларда Арнасой туманида ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсумда 31 та ўрим комбайнидан фойдаланилмоқда, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда. Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида ўтган бир неча кун ичида тумандаги “Оқ тепа қирлари”, “Бахмалллик Шоҳжаҳон”, “Ғолиб нур МЧЖ”, Янгибўстон Фелион” сингари 47 та фермер хўжаликлар ғалла топшириш режасини бажарди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
57 views07:02
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 09:46:04
Россия май ойида Хитойга рекорд миқдорда нефт сотди
Россия 19 ойлик танаффусдан сўнг Саудия Арабистонини Хитойга нефт етказиб бериш бўйича биринчи ўриндан тушириб юборди.
Россия май ойида Хитойга рекорд миқдорда нефт сотди ва бу мамлакатга нефт етказиб берувчи энг йирик экспортёрга айланди.

Ма’лумотларга кўра, ўтган ойда Хитой Россиядан қарийб 8,42 млн тонна хом нефт сотиб олган.

Бу эса, Россия май ойида Хитойга кунига 2 млн баррелга яқин нефт сотиб олганини англатади. Натижада Россия 19 ойлик танаффусдан сўнг Саудия Арабистонини Хитойга нефт етказиб бериш бўйича биринчи ўриндан тушириб юборди.

Қайд этилишича, Хитой компаниялари нефтни 30 фоизгача чегирма билан сотиб олмоқда.

Саудия Арабистони май ойида Хитойга 7,82 млн тонна нефт етказиб берган.

Аввалроқ Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш 31 бараварга ошгани хабар қилинганди.

#Россия
#Хитой
#нефт

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
34 views06:46
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 09:08:24
5 ойда 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга қиймати 49 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 153,4 минг тонна

Россия – 4,9 минг тонна

АҚШ – 50 тонна

Италия – 27 тонна

Ҳиндистон – 2 тонна

Франция – 1,8 тонна

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
17 views06:08
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 08:16:27 Хурматли тадбиркорлар!

Сизни 23-25 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида бўлиб ўтадиган “Tashkent Fashion & Textile Expo” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Кўргазма доирасида 23 июнь куни соат 11:00 да 1-павильонда Туркия ҳамда Ўзбекистон Республикасининг текстиль ва чарм-появзал ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида В2В форматида учрашув ташкил этилади.

Маълумот учун: (+998 99) 722-00-08



Уважаемые предприниматели!

Приглашаем Вас принять участие в Международной выставке «Tashkent Fashion & Textile Expo», которая пройдёт с 23-25 июня в «Узэкспоцентре».

23 июня в 11:00 в Павильоне №1 в рамках выставки также планируется проведение деловых встреч в формате В2В с бизнес-сообществами текстильной и кожевенно-обувной отрасли Турции.

Для справок: (+998 99) 722-00-08
8 views05:16
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 07:34:36 Палата раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов раҳбарлигида Озарбайжон Республикасида бўлиб турган тадбиркорлик субъектларидан иборат делегация “Azersun Holding” корхонaсига ташриф буюришди.

Фото: Озарбайжон Республикаси 2022 йил 20-июнь. Сумгат кимё-саноат парки. Шиша ишлаб чиқариш заводи.

Батафсил сайтимизда
23 views04:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 07:34:17
Жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги “Oq Saroy Textile” МЧЖ биносида бўлиб ўтган қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари кўргазмасидан лавҳа
21 views04:34
Відкрити / Коментувати
2022-06-22 07:10:11
Бугун 22 июнь, чоршанба.

1941 — Германия СССРга ҳужум қилди (СССР учун Улуғ ватан уруши бошланди);

1978 — Плутон сайёрасининг табиий йўлдоши Харон топилди.

Ушбу санада туғилганлар: машҳур ёзувчи Эрих Мария Ремарк (1898), Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий ва ҳуқуқий маслаҳатчиси Рустам Иноятов (1944)

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
26 views04:10
Відкрити / Коментувати
2022-06-21 14:35:39
Инфографика: Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан савдоси

Озарбайжон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Озарбайжон билан 33,0 миллион долларни ташкил қилди.

2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 118,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 35,1 миллион долларга кўпдир.

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,1 фоизга ўсди ва 66,4 млн долларни ташкил этди. Шундан:

экспорт - $48,1 млн. (ўсиш 70,7%)
импорт - $18,3 млн. (ўсиш 11,9%)

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ўзаро савдо эркин савдо режимида амалга оширилмоқда.

Батафсил: сайтимизда

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
38 views11:35
Відкрити / Коментувати